Расман!
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида ярим ҳимоячи Серхио Бускетс билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 30 ёшли испаниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” билан 2023 йилнинг ёзигача тузилган шартномага имзо чеккан.

Маълумот учун, Бускетс “Барселона” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 490та ўйинда майдонга тушган ва 13та голга муаллифлик қилган.