Расман! “Барселона” мавсумдаги илк трансферини амалга оширди (фото)
"Барселона" "Расинг"нинг ёш ярим ҳимоячи Пабло Торре билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Истеъдодли футболчининг трансфери "кўк-анорранглилар"га 5 миллион еврога тушди.
19 ёшли хавбек “Расинг” билан бирга Испания Сегундасида икки мавсум ўйнаган. У мамлакат иккинчи дивизионида 35 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Торре “Барселона”нинг ёзги трансфер ойнасидаги илк харидига айланди. Шунингдек, каталонияликлар "Лидс" ярим ҳимоячиси Рафинья Диас, “Челси” ҳимоячиси Андреас Кристенсен, “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски трансфери борасида ҳам музокаралар олиб бормоқда.
Фикрлар