Расман! "Бавария" собиқ футболчиси Машарипов жамоадошига айланди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Луиз Густаво расман "Ал-Насср" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Луиз риёдликлар билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади. 35 ёшли Густаво эркин агент мақомида жамоага келиб қўшилди. У бугун янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.
Маълумот учун, футболчи фаолияти давомида "Хоффенхайм", "Бавария", "Вольфсбург", "Марсель" каби машҳур клубларда тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Фенербахче"си ҳисобланади.
Фикрлар