Расман! Бундеслига давом эттирилмаслиги маълум қилинди

Германия ҳукумати Бундеслигани давом эттиришни яна қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, даставвал Бундеслига 9 май санасидан давом эттирилиши маълум қилинган эди. Бироқ, ҳукумат мамлакатда Covid-19 тарқалишининг тезлашгани боис ҳозирча чемпионатни давом эттирмасликни маъқул кўрди.

Айрим манбаларга кўра, Бундеслига 18 майдан тикланиши мумкин. Айтиш лозимки, Германия чемпионати март ойида тўхтатилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)