Расман! "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги ўйин санаси ва стадион ўзгарди

CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, «Бунёдкор» футбол клуби мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Осиё Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Ироқнинг «Ал Завра» жамоасига қарши баҳсни 22 январга кўчириш бўйича ОФКга мурожаат хати йўллаган эди.

Tecno

Маълум бўлишича, ОФК жамоанинг мазкур хатига ижобий кўринишда жавоб берди. Шунга кўра, «Бунёдкор» - «Ал Завра» баҳси 22 январь куни бўлиб ўтади. Қолаверса, «Бунёдкор» стадионининг чими парвариш қилинаётгани боис мазкур беллашув «Жар» ўйингоҳида ўтказилади. Учрашув 14:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фк сурхон
14/01/2020 07:43
Бунёдкорди чими 2ой ӯйин бӯлса 10ой чими ӣамирланади