Расман: "Челси" икки йилдан буён майдонга тушмаган футболчи билан шартномани узайтирди

"Челси" расмий матбуот хизмати ярим ҳимоячи Марко ван Гинкел билан шартномани узайтирилгани ҳақида хабар берди.

Томонлар бир мавсумга мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Нидерландиялик футболчи лондонликлар таркибига 2013 йилда келиб қўшилган ва ортда қолган муддат ичида "кўклар" либосида 4 та ўйинда майдонга тушган.

Клубдаги фаолияти давомида асосан "Милан", "Сток Сити" ва ПСВ клубларида  ижарада тўп сурган 27 ёшли хавбек сўнгги марта 2018 йилнинг май ойида майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!