Расман! "Динамо" Эркин Бойдуллаев трансферини эълон қилди

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган жамоалар бирин-кетин трансферларни амалга оширмоқда. Навбат - "Динамо"га!

Самарқандликлар Ўзбекистон Суперлигасидаги энг тажрибали футболчилардан бири Эркин Бойдуллаевни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. "Динамо" Самарқанд футболи тарбияланувчиси, жамоанинг собиқ ўйинчиси Эркин Бойдуллаевни клубга қайтарди. Клуб раҳбарияти тажрибали яримҳимоячига ишонч билдириб, 2023 йилнинг охирига қадар 1,5 йиллик шартнома имзолади.

2011 йилда "Динамо"ни тарк этган Эркин Бойдуллаев ўтган йиллар давомида "Насаф", АГМК ва "Қизилқум" клублари шарафини ҳимоя қилиб, жамоасининг етакчисига айлана олганди. Аввалги мавсумларда Навоий клуби сардори бўлган 37 ёшли яримҳимоячи "Динамо" сафига эркин агент сифатида қўшилди",-дейилади клуб баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!