Расман! "Динамо" "Сурхон"нинг беларуслик ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди (фото)
Артём Сокол – "Динамо" ўйинчиси
"Динамо" клуби Суперлига янги мавсуми олдидан яна бир футболчи билан шартнома имзолаганини расман маълум қилади.
Жамоанинг Абу-Дабидаги машғулотларида иштирок этаётган беларуслик Артём Сокол "Динамо" билан бир йиллик шартнома имзолади. 29 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсумни "Сурхон" сафида ўтказиб, Суперлигада 17 ўйинда майдонга тушган бўлса, унгача Беларуснинг "Гомел", "Энергетик-БГУ" ва "Торпедо" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар