Расман! Эмре Жан “Ливерпул”ни тарк этди
Ads

Германиялик ярим ҳимоячи Эмре Жан расман “Ливерпул”дан кетди. Мерсисайдликлар расмий твиттери тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этган.

Маълумот учун, Эмре Жан “Ливерпуль” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 167та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жан фаолиятини Туриннинг “Ювентус” клубида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.