Расман! Энг бой клубни беш футболчи тарк этди

Жорий мавсум якунлари бўйича Еврокубокларга йўлланмани қўлга кирита олмаган “Ньюкасл”да таркибни тозалаш бошланди.

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин энг бадавлат клубларидан бирига айланган “Ньюкасл” сўнгги мавсумларда бир неча трансферларни амалга оширган бўлса-да, ҳали ўйинларда барқарорликни таъминлай олгани йўқ.

Ёзги трансферлар вақтида янги ижрочилар таклиф этилади. Ҳозирча клуб, беш нафар футболчини кузатиб қўйганини эълон қилди.

Унга кўра, жамоани дарвозабон Лорис Кариус, ҳимоячилар Пол Дамметт ва Келл Уоттс,  ярим ҳимоялар Жефф Хендрик ҳамда Мэтт Ритчи тарк этди.

Улар клуб билан шартномаси якунлангани боис эркин агент мақомида бошқа иш жойи қидиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!