Расман! Эриксен "Интер"дан кетди

"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен расман жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли даниялик футболчи ўзаро келишув асосида "нерадзуррилар" билан шартномасини бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтган “Евро-2020” ўйини пайтида юрак хуружига учраган ва шундан сўнг унга кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган эди. Аммо амалдаги қоидаларга кўра, юрагига бундай ускуна ўрнатилган футболчи Италия чемпионатида ўйнаши таъқиқланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!