Расман! Евро-2024 Германияда бўлади
Ads

Бундан бироз аввалроқ УЕФА ижроқўми 2024 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилувчи мамлакат номини эълон қилди.

Унга кўра овоз бериш жараёнларида Германия бу борада ўзига рақобатчи ҳисобланган Туркияни ортда қолдиришга эришди. Таъкидлаш керакки, Евро-2024 мезбонлигига айнан мана шу икки мамлакат даъвогарлик қилаётган эди.

Евро-2024 учрашувларига Германиянинг 10та шаҳри мезбонлик қилади. Берлин, Мюнхен, Дортмунд, Гельзенкирхен, Штутгарт, Гамбург, Дюссельдорф, Кёльн, Лейпциг ва Франкфурт шулар жумласидандир.