Расман! ФИФА "Насаф"дан трансфер тақиқини олиб ташлади
2021 йилнинг 7 октябрь куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Насаф” футбол клуби ва франциялик футболчи Абделае Диаките ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унда кўрсатилишича, “Насаф” футболчи билан тузилган шартнома шартларини бажармаган.
Якунда футболчи ФИФАга мурожаат қилган ва ФИФА “Насаф” футбол клуби зиммасига белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаб бермагани сабаб “Насаф”га трансфер тақиқи белгилаган эди.
“Насаф” куни кеча ушбу футболчи билан қарздорликни тўлаш бўйича тинчлик битими имзолади ва ФИФАга тақиқни олиб ташлаш бўйича мурожаат юборилди.
Бугундан эътиборан ФИФА ушбу иш доирасида “Насаф”дан трансфер тақиқини олиб ташлади.
Фикрлар