Расман! Ҳамес Родригес Европага қайтди

Колумбия терма жамоаси юлдузи Ҳамес Родригес "Райо Вальекано" аъзосига айланди Шартнома 1+1 кўринишида имзоланди. Келишувнинг қолган тафсилотлари эса, кейинроқ маълум қилинади. Мазкур ҳабарни клуб расмий сайти ҳам эълон қилди. 33 ёшли тажрибали футболчининг сўнги жамоаси Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби бўлган эди.

У ёзда бўлиб ўтган Копа Америка мусобақасида 6 та голли узатма билан энг яхши футболчи деб топилган эди. Шундан сўнг колумбиялик ҳужумчига бир қатор жамоалардан таклифлар келиб туша бошлади. Якунда футболчи Испания чемпионатига ўтишга қарор қилди. У ҳаттоки, "кўхна қитьа"да ўйнаш учун амалдаги клуби билан ҳам шартномасини бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамес ортда қолган мавсум "Сан-Паулу" сафида умумий 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 4 та ассистни ёзиб қўйган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!