Расман! Ибрагимович "Милан" билан шартномасини узайтирди

"Милан" форварди Златан Ибрагимович "россонерилар" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўзаро 2021 йилга қадар тузилган келишувга имзо чекишган. Аммо ҳозирча шартноманинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаяпти.

38 ёшли швециялик футболчи “Милан” сафига шу йилнинг январида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У 2010-2012 йилларда ҳам ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Ибрагимович фаолияти давомида "Мальме", "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона" ва ПСЖ каби клубларда тўп сурган. Швеция терма жамоасида эса 116 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 62 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!