Расман: Исроил Мадримов Мишель Сорога қарши реванш жанги ўтказади

  • 08 Mar 00:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси Исроил Мадримов (8-0, 6КО) ва Мишель Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жангига буйруқ берди. Томонларга жанг бўйича музокараларни якунлаш учун 30 кун муддат белгиланган бўлиб, келишувга эришмаган тақдирда очиқ промоутерлик савдоси бўлиб ўтади. 

Tecno

2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда бу икки боксчиларнинг ўзаро жанги натижаси сақланиб қолинади. Ўшанда тўқнашувнинг 9-раундида ҳакам гонг овозини эшитмаган, шундан сўнг Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!