Расман! Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини узайтирди

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

Янги келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бу мавсумда ностабил ўйин кўрсатаётган "кўклар" раҳбарияти легионеримизга тўлиқ ишонади. Ўтган мавсум амалга ошмаган чемпионлик учун жорий ва кейинги мавсумда таркиб кучайтирилади. Теҳрон клуби яқинда "Динамо" ҳужумчиси Кожо Жоэль трансферини ҳам эълон қилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Эрон Про-лигасида 13 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!