Расман: Жейми Варди "Лестер" билан шартномасини узайтирди (фото)

  • 20 август, 2022, 14:36
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, янги келишув 2024 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади. 

Англиялик футболчи 2012 йилнинг май ойида "Флитвуд Таун"дан "Лестер Сити"га ўтган эди. У сўнгги 10 йилдан бери "тулкилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 387 учрашувда 164 та гол урган Варди "Лестер" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

У 2016 йилда клуби билан Премер-лигада, ўтган йили эса мамлакат кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди.

варди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!