Расман: Каземиро "Манчестер Юнайтед"да қайси рақам остида ўйнаши маълум (фото)

"Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га бразилиялик футболчи Каземиро "қизил иблислар" сафида қайси рақам остида тўп тепиши маълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, ярим ҳимоячи манкунианликлар сафида "18" рақам остида ҳаракат қилади. Олдин ушбу рақам Бруно Фернандешга тегишли бўлиб, янги мавсумдан эътиборан португалиялик футболчи "8" рақамни олган эди.

Маълумот ўрнида, Каземиро "Реал"дан Манчестер Юнайтед"га 60+10 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. У инглизлар билан4 йиллик шартнома имзолаган.

 

каззе

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!