Расман! Легионерларимиз сони яна биттага кўпайди!

"Бунёдкор 2" футболчиси Аббосбек Жумақулов фаолиятини Беларусь Олий лигасида иштирок этадиган "Энергетик-БГУ" клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

"Ўзбекистондан Бобир Абдихолиқов, Шохруҳбек Абдураҳмонов ва Абдуқодир Хусановдан сўнг тўртинчи футболчи сафимизга келиб қўшилди! Унинг исми Аббосбек Жумақулов.

22 ёшли ярим ҳимоячи 1999 йил 1 июнда Қашқадарё вилоятида туғилган. Шу вақтга қадар у Ўзбекистонда футболчилик фаолиятини олиб борган.

2020 йилги мавсумда Аббосбек "Бухоро" таркибида 6 та ўйин ўтказган. Сўнг "Бунёдкор 2" жамоасига кўчиб ўтган.

Футболчи "Бунёдкор 2"дан йил охирига қадар ижарага олинган. У янги клуби сафида 16-рақам остида ҳаракат қилади. "Энергетик-БГУ"га хуш келибсан, Аббосбек!", - дейилган клуб расмий сайтида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!