Расман: "Ливерпуль" чорак финалда!

Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал учрашувларининг жавоб учрашувлари ўтказилмоқда. Бугун "Ливерпуль" - "Лейпциг" ҳамда ПСЖ - "Барселона" учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Учрашувларда 2:0 ҳамда 1:1 ҳисоблари қайд этилди.

"Ливерпуль" - "Лейпциг" ўйинидаги голларга Муҳаммад Салаҳ ҳамда Садио Мане муаллифлик қилишди. 2-ўйин натижасига кўра, умумий ҳисоб 4:0. "Лейпциг" мутлақ мағлуб!

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Ливерпуль" "Лейпциг"га имконият қолдирмади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    "Ливерпуль"да 2 ўзгариш: Робертсон ва Мане ўрнига Окслейд-Чемберлен ва Цимикас ўйинга қўшилди.

  • 88'

    Ориги офсайдда қолиб кетди. 

  • 85'

    "Ливерпуль" бурчак тўпи ишлаб олди. Робертсон уни ижро этади.

  • 82'

    Вейналдумнинг ўрнига Жеймс Милнер ўйинга қўшилади.

  • 76'

    Амаду Хайдара жуда қўпол ўйнади.

  • 74'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Садио Мане ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Узатма муаллифи Дивок Ориги. 2-0!

  • 73'

    "Лепциг"да ҳам 2 ўзгариш амалга оширилади: Дани Ольмо ўрнига Амаду Ҳайдара ўйинга қўшилди.

  • 72'

    "Ливерпуль" шу заҳоти 2 ўзгаришни ишга солади: Диогу Жота ҳамда Тьяго Алькантара ўрнига Дивок Ориги ва Наби Кейта ўйинни давом эттиради.

  • 71'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Муҳаммад Салаҳ ажойиб комбинацион ҳужумни аниқ ва кучли зарбаси билан якунлади ва тўпни дарвозага михлаб қўйди! 1-0!

  • 68'

    Жоржиньо Вейналдум ҳужумда фол қайд этди. Ҳакам буни илғади.

  • 65'

    Александр Сорлотнинг жарима майдончаси ичидан туриб берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

  • 64'

    "Лейпциг" аъзоси Хи Чхан Хван жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвозага кучли зарбаси билан йўналтирди, бироқ у бироз баландлаб кетди.

  • 63'

    Кльюйвертнинг узатмаси аниқ чиқди, бироқ ҳимоячилар бу эпизодда фаол қатнашишди.

  • 61'

    Ҳозиргина майдонга тушган Кльюйверт офсайдда қолиб кетди.

  • 60'

    Нагелсманн 2 ўзгаришни амалга оширади: Эмиль Форсберг ўрнига Жастин Кльюйверт ўйинга қўшилди. Поулсеннинг ўрнига эса Ки Чхан Чван ўйинни давом эттиради.

  • 58'

    "Лейпциг" қарши ҳужумга ўтиб кета олмади, мерсисайдликлар бунга йўл қўймаяпти.

  • 57'

    "Лейпциг" тезкорлик билан тўпни жаримадан ўйинга киритиб беради.

  • 57'

    Тьяго Алькантара тўпга қўли билан тегиб юборди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 55'

    Диогу Жота воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Офсайд.

  • 54'

    Фабиньо қўпол ўйнади ва оғзаки огоҳлантирилди.

  • 53'

    Диогу Жота ҳужумни якунлаш учун бирорта шеригини топа олмади. Тўп йўқотилди.

  • 49'

    "Лейпциг"да узатмалар сони кўп ва аниқ кечмоқда. 2-бўлим уларнинг устунлигида бошланди.

  • 46'

    "Лейпциг"да ўзгариш: Кевин Кампьл ўрнига Александр Сорлот ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    1 дақиқа вақт қўшиб берилади.

  • 44'

    Натан Филипсдан қўпол ўйин. Жарима тўпи тепилади.

  • 43'

    Нкунку бугун жуда фаол. Унинг узатмасини ҳимоячи зарарсизлантирди.

  • 41'

    Сейв! Жотанинг зарбасини Гулачи яна бир бор қайтарди!

  • 39'

    Эмиль Форсберг офсайдда қолиб кетди.

  • 37'

    Нкункунинг узатмаси яна бир бор ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

  • 33'

    Форсбергнинг зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 32'

    Кевин Кампльнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбасини Алиссон ушлаб қолди!

  • 29'

    Робертсон бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 29'

    Арнольднинг жарима майдончаси ичига узатмасига аниқлик етишмаси.

  • 27'

    Поульсеннинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 26'

    Бурчакдан тўпни "Лейпциг" аъзолари ўйинга киритиб беради.

  • 25'

    Уххх! Тьягонинг чалқанчасига берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 24'

    Қарши ҳужумга ўтган Салаҳ дарвозага зарба берди, сейв! Қайтган тўпни Мане тепди! Бу сафар ҳимоячи!

  • 23'

    Жарима майдончаси ичига узатилган узатмани Натан Филипс узоқлаштирди. Қарши ҳужум.

  • 22'

    Тьяго Алькантара рақибининг оёғини босиб олди. Жарима зарбаси.

  • 20'

    Навбатдаги бурчак тўпи ҳам Арнольд томонидан ижро этилади.

  • 20'

    Бурчакдан узатилган тўпни Жота боши билан дарвозага йўналтирди, дарвозабон Гулачи эса чиройли сейви билан хавфни бартараф этди!

  • 19'

    Бурчак тўпи. Арнольд уни ижро этади.

  • 17'

    Манеда ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 15'

    Садио Мане тўқнашув оқибатида шикастланди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 14'

    Тренд Александр-Арнолд жаримадан тўпни ичкарига етказиб берди, Гулачи тўпга ҳаммадан баланд сакраб, уни узоқлаштирди.

  • 12'

    Робертсон қанотда ҳимоячига нисбатан фол ишлатди. Клеман Тюрпень ҳуштагини чалди.

  • 10'

    Дани Ольмо голга жуда яқин эди, бироқ зарбани тажрибали Алиссон бартараф этди! Сейв.

  • 9'

    Садио Мане дриблинг билан ичкарига ёриб кирди, бироқ тўп бироз олдинлаб кетди. Тўп майдонни тарк этди.

  • 7'

    Бу сафар Садио Мане воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 6'

    Эмиль Форсберг офсайдда қолиб кетди.

  • 5'

    Озан Кабак рақибнинг ҳужумини чиройли тарзда бартараф этди. Қарши ҳужум бўлиши мумкин.

  • 2'

    Тьяго Алкантара деярли голли вазият юзага келтирган эди, бироқ сўнгги узатмага бироз аниқлик етишмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!