Расман! "Ливерпуль" ҳимоячиси фаолиятини "Рейнжерс"да давом эттиради

"Ливерпуль" ҳимоячиси Бен Дэвис фаолиятини бошқа клуб сафида давом эттиради. У "Рейнжерс" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ҳар иккала клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шунингдек, "қизиллар" мазкур трансфердан 4 миллион евро ишлаб олади. 

2021 йилнинг февралида мерсисайдликлар уни "Престон"дан 1.6 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди. У ҳеч қачон "Ливерпуль" сафида расмий ўйинда майдонга тушмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!