Расман! "Ливерпуль" Кариусни Бундеслига клубига ижарага берди

"Ливерпуль" дарвозабони Лорис Кариус фаолиятини ўз ватанида давом эттирадиган бўлди.

Мерсисайдликлар расмий сайтининг хабар беришича, Берлиннинг “Унион” клуби 27 ёшли германиялик посбонни мавсум охиригача ижарага олган.

“Яна Бундеслигага қайтганимдан жудаям хурсандман. “Унион” мен ўз ҳиссамни қўшишни истаган ўзига хос клуб”, - деди Лорис.

Кариус 2016 йилдан буён “Ливерпуль” футболчиси ҳисобланади. Унинг АПЛ чемпиони билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!