Расман! "Локомотив" ўз таркибига легионер ҳужумчи қўшиб олди
Келаси мавсумни Про лигада ўтказадиган "Локомотив" клуби легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди.
Янги мавсумда жиддий мақсадларни қўяётган "Локомотив" ўз сафига истеъдодли ҳужумчини қўшиб олди.
Тожикистон миллий ва олимпия терма жамоаси аъзоси Рустам Соиров бугун клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Рустам Соиров 2002 йил 12 сентябрда Тожикистон пойтахти Душанбеда таваллуд топган. Амплуаси ҳужумчи.
У "Истиқлол" клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Рустам Соиров "Истиқлол" сафида Тожикистон чемпиони, кубок ва Суперкубок соҳиби бўлишдан ташқари Осиё чемпионлар Лигаси ҳамда ОФК Кубогида ҳам иштирок этган.
Ўтган йил Соиров Тожикистон Суперлигасида 15та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчи бунгача Эстониянинг "Левадия" клубида фаолият олиб бораётганди. Эндиликда эса "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади.
Фикрлар