Расман! “Манчестер Сити” жаримага тортилди

Англия Премьер-лигасининг расмий сайтида “Манчестер Сити” жаримага тортилгани эълон қилинди. Клубнинг ўзи 22/23 ва 23/24 йилги мавсумларда биринчи ва иккинчи тайм бошларида қоида бузишганларини тан олди.

Гап шундаки, “шаҳарликлар” сўнги 2 мавсумда 22 та учрашувда майдонга кеч чиқишган. АПЛ 14 та қоида бузиш қайд этиб, клубни 2,09 миллион евро миқдорида жаримага тортди. Энг қиммат жарима нархи 200 минг евро бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил бошида Англия Премьер-лигаси “Манчестер Сити”ни 115 та молиявий қоидани бузишда айблаган эди. Бироқ, ҳали ҳам суд айбловни текшириб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!