Расман! "Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси "Фенербаҳче"га ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Истанбулнинг машҳур "Фенербаҳче" клуби ўзининг расмий сайти орқали "Манчестер Сити" ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Натан Аке билан шартнома имзоланганини маълум қилди. Голландиялик футболчи ёзги таътили якунланиши биланоқ турк жамоаси сафига қўшилади.

Клуб матбуот хизмати тарқатган баёнотда шундай дейилади: "Бизнинг клуб Нидерландия терма жамоаси аъзоси Натан Аке билан келишувга эришди ва у билан шартнома имзолади. 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчи таътили тугагач, Австриядаги йиғинларда жамоага қўшилади".

Ҳозирча келишувнинг барча тафсилотлари, жумладан, шартнома муддати ва трансфер миқдори ошкор этилмаган. 31 ёшли Аке Англия премьер-лигасида катта тажриба тўплаган: у "Челси", "Борнмут" ва "Манчестер Сити" таркибида майдонга тушган. Ўтган мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар доирасида жами 34 ўйинда иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Шимолий Америкада ўтаётган жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси мусобақани 1/16 финал босқичида якунлади. Голландияликлар ушбу босқичда Марокаш терма жамоасига кутилмаган тарзда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!