Расман! "Манчестер Юнайтед" 16 ёшли норвегиялик футболчи билан шартнома имзолади
Норвегиянинг "Тромсе" клуби ҳужмчиси Исак Хансен-Аарен фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттирадиган бўлди.
16 ёшли футболчи “қизил иблислар” билан узоқ йиллик шартнома имзолаган. Аммо келишув бандлари ошкор этилмаяпти. У аллақачон Англияга етиб келган ва жамоа машғулотларига қўшилган.
Хансен-Аарен “Тромсе” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 15 ёшида дебют қилган. Ўтган мавсум 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар