Расман! "Манчестер Юнайтед" бош мураббийсиз қолди

  • 29 мая, 2022, 20:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ўзининг расмий сайти орқали германиялик мутахассис Ральф Рангник бош мураббий лавозимидан кетганини эълон қилди.

Tecno

Дастлаб немис мутахассиси бу лавозимни ёзда тарк этиши ва клубда маслаҳатчи сифатида қолиши режалаштирилган эди. Бироқ инглиз клуби раҳбарияти Рангник билан хайрлашишга қарор қилди, чунки у Австрия терма жамоасини бош мураббийлигига тайинланди.

Маълумот учун, 63 ёшли Рангник "Манчестер Юнайтед"ни 2021 йилнинг ноябридан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остидаги жамоа премьер-лигада 6-ўринни қўлга киритди ва келаси мавсум Европа лигасида иштирок этадиган бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию