Расман! “Манчестер Юнайтед” футболчиси АПЛнинг бошқа клубига ўтди (Фото)

  • 2 июль, 2022, 15:52
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсон "Ноттингем Форест"га кўчиб ўтди, деб хабар беради “ўрмончилар” клуби расмий сайти.

25 ёшли англиялик футболчи 2022/23 йилги мавсум охиригача ижарага олинган бўлиб, шартномага сотиб олиш банди киритилмаган.

"Ноттингем Форест" бу йилдан эътиборан Премьер лигада ўйнайди.

Ўтган мавсумда Хендерсон “Манчестер Юнайтед”нинг барча мусобақалар доирасидаги 3 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та гол ўтказиб юборган.

Бу манкунианликлар тарбияланувчиси учун фаолиятидаги олтинчи ижара ҳисобланади. “Манчестер Юнайтед” уни икки марта “Стокпорт”, “Гримсби Таун”, “Шрусбери” ва “Шеффилд”га ижарага берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!