Расман! “Манчестер Юнайтед” янги футболчи сотиб олди
Ads

 Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ўз расмий сайти орқали Украинанинг “Шахтёр” жамоаси ярим ҳимоячиси Фред Родригесни сотиб олганлигини э`лон қилди.

Илгарироқ ОАВда 25 ёшли футболчи “қизил иблислар”га 60 млн еврога тушиши борасида хабарлар тарқалган эди. Фреднинг ўзи эса Манчестерда йилига 6 млн евро маош олади.

Якунига етган мавсумда Фред Украина чемпионатида 37 баҳсда иштирок этди ва 4 та гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.

Хавбек Россия майдонларида ўтадиган ЖЧда иштирок этади. У Бразилия терма жамоаси сафига чақирилган.