Расман! Манолас "Наполи"га кўчиб ўтди

"Рома" клуби ҳимоячиси Костас Манолас расман "Наполи"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра грециялик футболчининг трансфери неаполликларга 36 миллион еврога тушган. Айтиш керакки, “Наполи” ушбу трансфернинг бир қисми сифатида ярим ҳимоячиси Амаду Диаварани "Рома"га берди.

Маълумот учун, 28 ёшли Манолас “Рома” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 206та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

21 ёшли Диавара эса 2016 йилда “Наполи”га кўчиб ўтган эди. Шундан буён у 74та ўйинда иштирок этди ва 2та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!