Расман: Маркос Алонсо — "Барселона" футболчиси (фото)

"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо расман "Барселона" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳимоячи "Барселона" билан бир йиллик шартнома имзолаган.

31 ёшли испанияликнинг "кўк-аноранглилар" билан шартномасидаги товон пули 50 миллион евро қилиб белгиланган.

Алонсо "Челси"ни текинга тарк этиб, испан клуби сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!