Расман! “Марсель” бебош Эвра билан шартномани бекор қилди
Ads

Франциянинг “Марсель” клуби ҳимоячи Патрис Эвра билан шартнома бекор қилинганлигини  маълум қилди. Клуб раҳбарияти Европа лигаси 4-тури доирасида Португалиянинг “Витория Гимарайнш” жамоасига қарши баҳсда юзага келган кўнгилсиз ҳолатдан сўнг шундай қарорга келган.

Ўша баҳсдан олдин Эвра француз клуби мухлисини тепган ва қизил карточка олган эди.

Илгарироқ, УEФА Эврани 2018 йилнинг 30 июнига қадар еврокубоклардан четлатилгани ва 10 минг евро миқдоридаги жарима тўлаши борасида хабар берган эдик.