Расман! Матеу Алемани "Барселона"ни тарк этади

Расман "Барселона" спорт директори Матеу Алемани ёзда жамоани тарк этади. Сабаби, унинг амалдаги шартномаси 30-июнда ўз ниҳоясига етади. Янги битим тузилмади ва 60 ёшли мутахассис 2 йиллик фаолиятидан кейин Каталониядан кетади. 

Инсайдер Жеррард Ромеро хабар беришича, Алеманининг кейинги манзили Англия бўлиши мумкин. Унинг хизматларига "Астон Вилла" қизиқмоқда. Матеунинг ўзи ҳам Унаи Эмери билан биргаликда ишлашдан хурсанд бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Алемани фаолияти давомида "Мальяорка"да президент ва "Валенсия"да менежер вазифаларини бажарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!