Расман!

“Монако” ўзининг расмий сайтида “Брюгге” хавбеки Крепен Диаттанинг трансферини эълон қилди.

Монаколиклар 21 ёшли Сенегал терма жамоаси аъзоси билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади.

Айтиш керакки, Диатта “Брюгге”нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турган эди. У Бельгия чемпионатида 19 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар