Расман! "Наполи" Кулибали билан шартномани узайтирди

Италиянинг амалдаги вице-чемпиони "Наполи" клуби ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Калиду Кулибали билан шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 27 ёшли сенегаллик футболчи неаполликлар билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан. Ушбу келишувга кўра унинг товон пули 100 миллион евро этиб белгиланган.

Маълумот учун, Кулибали “Наполи” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 166та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!