Расман! "Наполи" янги футболчи сотиб олди

  • 11 января, 2020, 21:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" клуби ярим ҳимоячиси Диего Демме фаолиятини "Наполи"да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ҳозирча шартнома тафсилотлари ошкор этилмаяпти. Бироқ, бундан аввалроқ 28 ёшли германиялик футболчининг трансфери неаполликларга 10 млн еврога тушиши айтилаётган эди.

Маълумот учун, Демме “РБ Лейпциг” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У жорий мавсум 24 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию