Расман! "Насаф"га ўтиши кутилган сербиялик легионер якунда "Бухоро" футболчисига айланди (фото)
Александар Станисавлевич "Бухоро" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Хабарингиз бор, янги мавсумга тайёргарликни жамоамиз аъзолари Анталияда олиб боришмоқда. Кеча жамоа сафига маҳоратли футболчи Александар Станисавлевич келиб қўшилди. Сербиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган йили "Қизилқум" сафида сермаҳсул мавсумни ўтказган эди (6 та гол, 12 асисст).
Станисавлевич шунингдек, Сербия, Австрия, Греция ва Қозоғистон лигаларида тўп тепган. "Бухоро" мазкур футболчи билан 2023 йил охиригача шартнома имзолади.
Манба: "Бухоро" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар