Расман! "Навбаҳор" футболчиси бошқа клубга ўтди
Ўтган мавсумни "Навбаҳор" жамоаси сафида ўтказган ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини "Металлург" таркибида давом эттиради.
Бекободликлар матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, томонлар 2 йиллик шартнома имзолаган. 26 ёшли футболчи "Бунёдкор", АГМК ("Олмалиқ"), "Пахтакор", "Металлург" клубларида ҳам тўп тепган ва Бекобод унга бегона эмас.
Ўринбоев элитада 134 та ўйинда майдонга чиққан, 7082 дақиқа ҳаракат қилган, 11 та гол киритган, 10 та сариқ карточка билан жазоланган.
Забиҳилло Ўринбоев ёшлар ўртасида Осиё чемпиони (2018) бўлган. Ўзбекистон чемпиони (2013), вице чемпиони (2016). Ўзбекистон кубоги (2013) ва Суперкубоги (2014) соҳиби. Забиҳилло “Металлург”га эркин агент сифатида “Навбаҳор”жамоасидан келиб қўшилди.
Фикрлар