Расман! "Навбаҳор" футболчиси жамоани тарк этди

CHERY AUTO

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Ислом Рашидхонов жамоани тарк этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи "Инстаграм"даги саҳифасида маълум қилди.

Tecno

Ислом "лочинлар" раҳбариятига миннатдорлик билдирди ва жамоанинг келгуси фаолиятига омад тилади.

23 ёшли футболчи наманганликлар сафига ўтган йили январда "Насаф"дан келиб қўшилган эди. 2020 йилги мавсумда Рашидхонов 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилган.

Ярим ҳимоячи хизматига Суперлига клубларидан жиддий таклифлар бор, яқин вақт ичида бу ҳақда маълум қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!