Расман! Никола Миркович "Сўғдиёна" футболчиси
Янги мавсум олдидан ўз олдига юксак мақсадлар ва юқори натижаларни кўзлаган “Сўғдиёна” футбол клуби таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Жамоа ўз сафига дарвозабон қўшиб олди.
"Жамоамиз сербиялик тажрибали дарвозабон Никола Миркович билан келишувга эришди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2026 йил якунига қадар мўлжалланган.
Никола Миркович профессионал фаолияти давомида Европа футболида яхши танилган бир қатор клублар сафида тўп сурган. Жумладан:
“Чукарички”, “Нови Пазар”, “Металаc”, “Добановтси”, “Младост”, “СøндержйскE” (Дания), “Атромитос Афина” (Греция), “Рад”, “Спартак”, “Звезда Градаčаc”.
Дарвозабоннинг сўнгги клуби Сербиянинг “Чукарички” жамоаси бўлган.
“Сўғдиёна” футбол клуби Никола Мирковичга жамоамиз сафидаги фаолиятида омад ва ёрқин ўйинлар тилайди", - дея хабар берди клуб матбуот хизмати.



Фикрлар