Расман! Очоа А Серия клуби билан шартнома имзолади (фото)

Мексикалик таниқли дарвозабон Гильермо Очоа фаолиятини А Серияда давом эттирадиган бўлди. 

У "Салернитана" жамоаси билан шартнома имзолади. Ҳозирча келишув шартлари ошкор қилинмади. 

Қайд этиш лозим, Очоа Мексиканинг асосий дарвозабони саналади. У жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Польшага қарши беллашувда пенальти қайтарди ва баҳс давомида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.  Шундай бўлса-да, шимолик америкаликлар гуруҳда 3-ўринни банд этган ҳолда, кейинги босқич йўлланмасидан қуруқ қолди. 

321315728_1102304743755598_6307530726210075121_n



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!