Расман: Остон Ўрунов РПЛнинг бошқа клуби билан шартнома имзолади

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов Екатеринбургнинг “Урал” билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Футболчи эртага жамоа сафига келиб қўшилади ва 5 сентябрь, душанба кунидан машғулотларни бошлайди.

Бугун, 2 сентябрь куни “Спартак” 21 ёшли Ўрунов билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қарор ўзаро келишув асосида қабул қилинди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 2020 йилда “қизил-оқлар” келиб қўшилган бўлиб, 9 та ўйинда майдонга тушган ва 1 гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!