Расман! Ўзбек мутахассиси Токио Олимпиадасида ҳакамлик қилади!

  • 10 февраля, 2021, 15:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Борьба
CHERY AUTO

Халқаро тоифадаги рефери, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони, "Шуҳрат" медали соҳиби Рамзиддин Саидов расман Токио Олимпиадасида ҳакамлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

Tecno

 Бу ҳақида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ҳакамлар қўмитаси маълум қилди. Ташкилот бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясига расмий мактуб йўллади ва тегишли сертификатни тақдим этди. Рамзиддин Саидов қисқа фурсатда Жаҳон ва Осиё чемпионати, "Мастерс", "Катта Дубулға", Гран-При ҳамда IJF байроғи остида ўтказиладиган бошқа барча мусобақаларда ҳакамлик қилиб, халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳо олди.

Рамзиддин

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию