Расман: Ўзбекистон Кубоги финалини саудиялик ҳакамлар бошқаради

  • 30 сентябрь, 2024, 18:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

5 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали учрашувини расман Саудия Арабистонининг тажрибали ҳакамлари бошқариб боради.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг хабарига кўра, бош ҳакам Холид Солих ал-Тураис. Унга қанотларда ҳамюртлари -  Абдулраҳим Хабиб ал-Шаммари ва Муҳаммад Маки Алабакри ёрдамлашади. Шунингдек, ВАР ҳаками ҳам саудиялик бўлиб, Султон Санат ал-Харби бу ишни бажаради.

Қолгани ўзбекистонлик расмийлар: Захира ҳаками: Найим Қосимов, АВАР ҳаками Аҳрол Рисқуллаев, назоратчи Владислав Цейтлин ва учрашув комиссари Зохиржон Акрамхонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!