
Расман! "Пахтакор" Черногория терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади
Черногория терма жамоаси ҳимоячиси ""Пахтакор"нинг янги футболчисига айланди.
28 ёшли Иля Мартинович фаолиятини Черногориянинг "Ловчен" клубида бошлаган. Кейинчалик у Словениянинг "Алюминий" ва "Марибор" клублари сафида ўйнаган. Украинанинг "Черноморец" клубида эса ушбу мамлакатдаги вазият туфайли ўйнай олмади ва юртига қайтди.
Ушбу ҳимоячи Черногория терма жамоасида уч ўйинда майдонга тушган. "Шерлар" Мартинович билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.
Фикрлар