Расман! "Пахтакор" Диёр Холматов билан шартномани узайтирди

  • 21 декабря, 2021, 12:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионатимизда мавсум якунлангач, жамоалар таркибида ўзгаришлар, “келди-кетдилар” бошланди. Айрим жамоалар эса ўзи муҳим деб билган футболчилар билан амалдаги шартномаларни узайтирмоқда.

Tecno

Жумладан, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов билан келишувни яна икки мавсумга узайтирди ва томонлар 2023 йил охирига қадар шартнома имзолашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Диёр Холматов 2020 йил асосий жамоа таркибида дебютини ўтказди. У айни пайтгача жами "шерлар" сафида 31 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифи бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию