Расман! Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи БАА терма жамоаси устозига айланди (ФОТО)

Португалиялик мутахассис Паулу Бенту Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбага кўра, 54 ёшли мураббий БАА футбол федерацияси билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Бентунинг охирги иш жойи Жанубий Корея терма жамоаси бўлган (2018-2022).

Аввалроқ у “Олимпиакос”, “Крузейро”, “Спортинг” клублари ҳамда Португалия терма жамоасини ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!