Расман! ПСЖ Маркиньос билан янги шартнома имзолади

ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос франсуз клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда парижликлар расмий сайти хабар бермоқда. Бразилиялик футболчининг ПСЖ билан янги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Клуб сайтига берган интервьюсида Маркиньос шартнома узайтирилганидан жуда мамнун эканлигини ва бундан жуда фахрланишини тан олди. Футболчи бундан хурсандлигини ва Париж клуби билан яқин келажакда катта муваффақиятларга эришишига ишончи комил эканлигини таъкидлади.

Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!