Расман! ПСЖ дарвозабонини ижарага берди (фото)
Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Кевин Трапп фаолиятини Германияда давом эттиради.
28 ёшли голкипер "Айнтрахт"га ижарага берилди. Шартномада сотиб олиш банди мавжуд эмас.
Қайд этиш жоиз, Трапп уч йил олдин ПСЖга айнан Франкфурт клуби сафидан келиб қўшилган эди. Ўшанда парижликлар унинг учун 9,5 млн евро тўлашган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар